Яна саноқли соатлардан сўнг Таиланд яшил майдонларида футбол бўйича 23 ёшгача ўйинчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олади.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса илк ўйинини 9 январь санасида Эронга қарши ўтказади.
Любинко Друлович шогирдлари мазкур учрашувга ҳозирлик жараёнини давом эттиришмоқда. Бугун ҳам олимпиячиларимиз тушдан сўнг машғулот ўтказишди.
Машғулот жараёнининг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтди. Машғулотни кузатиш учун ОФК медиа бўлими ходимлари, маҳаллий Таиланд нашрлари ва ўзбекистонлик бир қатор журналистлар ташриф буюришди.
Машғулот анча қизиқарли тарзда кечди. Таркибдаги барча футболчилар юқори кайфиятда олдиндаги масъулиятли учрашувга ҳозирлик олиб боришмоқда.
Қуйида машғулотдан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: