Хабарингиз бор, 26 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Наманганда Гана вакилларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
“Марказий” стадионда ўтадиган мазкур баҳсни қирғизистонлик ФИФA рефериси Дайирбек Aбдилдаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди. Ҳакамлар назоратчиси сифатида Баҳодир Қўчқоров фаолият олиб боради.
Бош ҳакам: Дайирбек Aбдилдаев (Қирғизистон)
Ён ҳакамлар: Сергей Гришченко (Қирғизистон), Исмоилхон Толипжонов (Қирғизистон)
Захира ҳаками: Нурзутбек Aскат ўғли (Қирғизистон)
Ҳакамлар назоратчиси: Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)