Тошкент шаҳрида 25 мартдан 30 мартга қадар ЎФAнинг “Д” лицензияси учун мураббийлик курслари ташкил этилди.
ЎФA Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида ўтган ушбу курсда инструкторлик вазифасини Сервер Жепаров бажарди ва унга Рустам Қурбанбаев ассистентлик қилди. Кординатор сифатида эса Даврон Қудратуллаев фаолият олиб борди. Мазкур курсда 20 нафар мураббий қатнашди ва ўқув курси 6 кун давом этди.
Ўқув курси давомида мураббийларга назарий ва жисмоний машғулотлар ўргатилди. Aйтиб ўтиш лозим, имтиҳонларни муваффаққиятли топширган номзодлар 3 йилга мўлжалланган ЎФAнинг мураббийлик бўйича “Д” лицензиясини қўлга киритди.