ЎФA Ҳакамлар ва назоратчилар бўлими мутахассислари ҳамда ФИФAнинг VAR бўйича масъул вакиллари айни кунларда ФИФA мутасаддилари билан Ўзбекистон кубоги-2020 финал учрашувида VAR тизимидан фойдаланиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Ушбу учрашувда VAR тизимидан фойдаланиш бўйича ФИФA VAR платформасига зарур меъёрий ҳужжатларни юклаш ишлари олиб борилмоқда.
Видео ёрдамчи ҳакамлар (Video Assistant Referee) бригадаси якуний тест сифатида эртага бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги Ўзбекистон У20 терма жамоаси ҳамда “Пахтакор-W” вакиллари ўртасидаги ўртоқлик учрташувида фаолият олиб боради.
Ушбу ҳакамларнинг ўйин давомида кўрсатган натижалари ҳисоботи ФИФA га юборилади. Шундан сўнг, 18-декабр куни VAR тизимини расмий учрашувда ишга тушуриш бўйича ФИФA томонидан якуний қарор чиқарилади.