Free ebooks Library zlibrary project

Осиё Футбол Конфедерацияси футзал бўйича Осиё чемпионати, ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳамда ОЧЛ баҳслари ўтказилиш саналарига ўзгартириш киритилиши бўйича маълум қилди.

Унга кўра, катталар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати 4-15 ноябрь кунлари Туркманистонда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Баҳрайнда ўтказиладиган U16 Осиё чемпионати еса 25-ноябрь – 12 декабрь кунларига кўчирилади.

Бундан ташқари, Осиё чемпионлар лигаси Ғарб минтақасидаги гуруҳ босқичи ва плей-офф баҳслари марказлашган форматда сентябрь ойида ўтказилади. Ушбу учрашувларга мезбонлик қиладиган мамлакат номи кейинроқ эълон қилиниши кўзда тутилган.

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U19 Осиё чемпионати аввалдан белгиланганидек 14-31 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режа қилинган.

Ўз навбатида, клублар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати санасига ҳам ўзгартириш киритилмаган ва ушбу турнир БAAда 2-13 декабрь ташкил этилади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати
4-15 ноябрь | Туркманистон

U16 Осиё чемпионати
25-ноябрь – 12-декабрь | Баҳрайн

Осиё чемпионлар лигаси
сентябрь | гуруҳ ва плей-офф босқичи
2-3 ноябрь | чорак финал босқичи
24-ноябрь | ярим финал босқичи
5-декабрь | финал

U19 Осиё чемпионати
14-31 октябрь | Ўзбекистон

Клублар ўртасидаги футзал бўйича Осиё чемпионати
2-13 декабр | БAA

*Юқорида эълон қилинган саналар ОФКнинг тегишли қўмиталарининг якуний қўшма қарорига мувофиқ ёки минтақадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши мумкин.