Free ebooks Library zlibrary project

U23 Осиё кубоги саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 10-17 февраль кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Пойтахтимиздаги “Чиғатой” базасида ўтадиган мазкур йиғинга мураббийлар штаби 26 нафар футболчини жалб этди. Равшан Ҳайдаров мураббийлиги остидаги ёшларимиз йиғин давомида Суперлига клубларига қарши 3 та назорат учрашувида майдонга тушади.

Дастлаб, U22 терма жамоамиз “Aндижон” клуби билан баҳс олиб боради. Икки кун ўтиб эса улар “Қўқон-1912” вакилларига қарши майдонга тушади. Йиғин сўнггида Суперлиганинг яна бир аъзоси “Металлург” билан назорат учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистон U22 терма жамоасининг назорат учраҳсувлари

13 февраль | Ўзбекистон U22 – “Aндижан”
15 февраль | Ўзбекистон U22 – “Қўқон-1912”
17 февраль | Ўзбекистон U22 – “Металлург”