Free ebooks Library zlibrary project

Жорий йилнинг октябрь ойида мамлакатимизда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

14 январдан терма жамоамиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун терма жамоамиз АГМК жамоаси ёшлари билан баҳс олиб борди ва қизиқарли тарзда кечган учрашувда 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Ўзбекистон U-19 – АГМК ёшлари 5:1

Голлар: Сарвар Аблаев, Шаҳбоз Нуриддинов, Тоҳир Рафаэлов, Асадбек Жўрақулов, Одилбек Абдумажидов.

Ўзбекистон U-19: Амал Шавкетов, Аслиддин Тоштемиров, Шаҳзод Тоиров, Жасурбек Абдулбеков, Абдуллоҳ Миркомилов, Сарвар Аблаев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Алишер Одилов, Миржалол Мирзаев, Фарҳод Соҳибжонов, Жамшид Бахшуллаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Иззатилла Турсунов, Одилбек Абдумажидов, Абубакир Турдалиев, Элдор Бегимов, Жаъфар Каримов, Абдурауф Бўриев, Шаҳбоз Нуриддинов, Асадбек Жўрақулов, Муҳаммадқодир Аҳадов, Тоҳир Рафаэлов.