Free ebooks Library zlibrary project

Эндиликда Ўзбекистон U-14 терма жамоасига яқин ўтмишнинг моҳир ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров устозлик қилмоқда.

Мазкур терма жамоа 3 мартдан пойтахтимизда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришгани ҳақида хабар берган эдик. 2006 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат терма жамоамиз 3-8 март кунлари “Чиғатой” стадионида машғулотлар олиб боради.

Бугун Сервер Жепаров шогирдлари 2 та назорат ўйинида майдонга тушди. “Бухоро-2006” жамоаси билан кечган ўйинда Ўзбекистон U-14 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Гулистон-2006” билан ўйинда эса 1:2 ҳисобида имконият бой берилди.

 

Ўзбекистон U-14 – “Бухоро-2006” 2:0

Голлар: Никита Карпенко, Ҳамидулло Турсунбоев.

Ўзбекистон U-14: Достон Қўлдошев, Фозил Бобомуродов, Шерзод Aбдулбўриев, Aйман Ҳазигалиев, Санжар Aбдухошимов, Рамазан Сипкатулин, Қувонч Ҳайдаров, Дилшод Мисралиев, Беҳзод Сулаймонов, Никита Карпенко, Ҳамидулло Турсунбоев.

 

Ўзбекистон U-14 – “Гулистон-2006” 1:2

Гол: Фаррух Aнорбоев.

Ўзбекистон U-14: Жўрабек Шукруллаев, Дадажон Aҳмадов, Aзиз Тўланбоев, Озод Aҳмедов, Санжар Aбдухошимов, Сабур Aламов, Жаҳонгир Исомиддинов, Aҳрор Раҳимов, Фаррух Aнорбоев, Жасур Искандаров, Aзим Aбдулазизов.