Ўзбекистон миллий терма жамоаси афсоналари рукни остида терма жамоамиз сафидаги чиройли ўйинлари билан мухлислар эътирофига тушган ўйинчилар ҳақида ҳикоя қилишда давом этамиз.
Миржалол Қосимов
* Осиё ўйинлари-1994 ғолиби;
* Жарима зарбалари устаси;
* Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси (1993, 1998, 2001, 2004);
* Ўзбекистонда йилнинг энг яхши мураббийи (2012);
Дебют ўйини: Тожикистон – Ўзбекистон 2:2
Миржалол Қосимов миллий жамоадаги дебютини 1992 йилнинг 17 июнь кунида Тожикистонга қарши Марказий Осиё мамлакатлари кубоги доирасида ўтказган. Ўша ўйин Ўзбекистон терма жамоасининг илк расмий учрашуви эди.