Free ebooks Library zlibrary project

Бугун ЎФА таклифига кўра Ўзбекистонда бўлиб турган «Hawk-Eye» компанияси дастурий менежери Артём Кулажский иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Маълумки, мазкур компания Россияда ўтган Жаҳон чемпионати ва яна қатор йирик турнирларда VAR тизими ишини ташкил этилади. Ўзбекистонда ҳам ушбу тизим ишга туширилган ва босқичма-босқич ривожлантирилмоқда.

VAR фаолияти бевосита телевидение билан боғлиқ ва семинарда ЎФА ва ПФЛ мутахассислари билан бир қаторда, Ўзбекистонда футболни трансляция қилувчи телеканаллар, хусусан «СПОРТ-ТВ» ҳамда «ФУТБОЛ-ТВ» режиссёрлари, операторлари, техник ходимлари иштирок этишди.

2 кунлик семинарнинг биринчи қисмида назарий машғулотлар ўтказилиб, Артём Кулажский халқаро стандартлар асосида фаолият олиб бориш, бугунги талаблар, VAR телевидение билан ишлашда эътиборли жиҳатлар, нуфузли турнирлар тажрибаси борасидаги билимлари билан ўртоқлашди. Эртага офлайн режимда амалий машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган.