Free ebooks Library zlibrary project

Конференцияда аёллар жамоалари мураббийлари, спорт психологлари ҳамда аёллар футболи бўйича мутахассис ва экспертлар иштирок этди. Аёллар футболини ривожлантиришга бағишлаб жорий ой давомида иикинчи бор ўтказилаётган йиғилиш аввалида ЎФА биринчи вице-президенти «Сўғдиёна-В» жамоасини Ўзбекистон чемпионати ғолиблиги билан самимий табриклади.

Равшан Эрматов мамлакатимизда аёллар футболини янги босқичга кўтаришда барчамиз бирлашиб бор билим ва тажрибамизни ишга солишимиз зарурлигини таъкидлади. Бу борадаги ОФК ва ФИФА мусобақаларига малакали мутахассислар, спорт шифокорлари,спорт психологларини жалб этиб,замонавий спорт течнологиялардан фойдаланган ҳолда тайёргарлик кўриш зарурлигини айтди.

“Янги чўққиларни забт этиш учун эркаклар футболи билан бир қаторда аёллар футболини ривожлантириш устида ҳам доимий равишда тизимли ишлаб боришимиз керак. Истисно бўлиши мумкин эмас. Аёллар футболини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш, турли фестиваль ва турнирлар ўтказиш ва оммавийликни оширишимиз зарур. Футболчилик фаолиятини тугатаётганлар кейинги фаолиятини мураббий, ҳакам, таҳлилчи, селексионер сифатида давом эттириши керак, чунки уларда футбол тажрибаси бор ва уларнинг футболда қолишлари футбол ва озлари учун фойдали болади. Бу масалада уларнинг таълим олиши тўлиқ таъминлаб берилади“, — деди Равшан Эрматов.

Шундан кейин, ЎФА қошидаги илмий-услубий бўлим бошлиғи, футболда аёллар психологияси масалалари бўйича мутахассис ва мураббийлар таълими бўлими бошлиғининг маърузалари тингланиб, турли йўналишдаги мураббийларни лицензиялашга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, футбол мутахассисларини тайёрлаш марказидаги психология, илмий ёндашув, мураббийлик ва ҳакамлик бўйича масъул мутахассислар ўз йўналишидаги кейинги режаларини тақдимот орқали тушунтириб бердилар ва мазкур соҳаларни ривожлантириш бўйича таклифларини билдирдилар. Уларга юқоридаги йўналишлар бўйича аёл мутахассисларни тайёрлаш учун рўйхат шакллантириш топшириғи берилди. Бутун мамлакат бўйлаб, ҳар бир ҳудудда селекция ишларини доимий равишда йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.

Шунингдек, ФИФА ва ОФК ҳаками Эдита Мирабидованинг ҳисоботи тингланиб, унда мазкур йўналишдаги ишларни оммавийлаштириш ва аёл ҳакамлар сонини ошириш масаласи кўтарилди.

Йиғилиш давомида видеоконференция иштирокчилари ҳам ўз фикр ва таклифларини билдиришди. Эътибор талаб қилинадиган масалалар муҳокама қилинди. Йиғилиш якунида барча янги ташкил этилган футбол мутахассисларини тайёрлаш курсларига таклиф этилди.

Учрашув якунида барча йўналишлар бўйича масъуллар тайинланиб, уларга тегишли топшириқлар берилди, ижро назорати эса доимий олиб борилади.