Free ebooks Library zlibrary project

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳакамлик қўмитаси йиғилиши ўтказилди. Унда Coca Cola Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Навбаҳор” учрашуви ҳакамлиги ҳам кўриб чиқилди. Учрашув бош ҳаками Илгиз Танташевнинг ушбу учрашувдаги фаолияти ЎФА ҳакамлар қўмитаси мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилди. Бунинг натижасида бош ҳакам томонидан ўйин тизгини қўлдан чиқарилгани ва интизомий қарорларидаги хатолари сабабли 1 ой муддатга Суперлига ўйинларидан четлатилиб қуйи лигага туширилди.