Free ebooks Library zlibrary project

21 сентябр – Халқаро тинчлик кунида “Дўстлик учун футбол”нинг ёш элчилари ва “Шалке 04” футбол клуби  вакиллари “Футбол дунёни қандай тебратади: Ўзаро ҳамжиҳатлик асосларини излаш” мавзусида суҳбатлашдилар. Акция БМТ томонидан ўтказилаётган #UN75 умумжаҳон мулоқот ва глобал ҳамкорлик учун янги ечимларни излашнинг бир қисмига айланди.

 Акция ғояси кенг жамоатчилик эътиборини мулоқот ва ўзаро ҳамжиҳатликни излашнинг долзарб масалаларига, тинчлик ва тотувликда яшаш зарурлигига қаратишдан иборат. 2013 йилда бошланган “Дўстлик учун футбол” халқаро болалар ижтимоий дастури турли мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги тўсиқлар ва қолип қарашларни енгишга фаол ёрдам беради. Ҳиндистон, Россия, Покистон ва Шри-Ланкадан келган ёш иштирокчилар дунёни янада яхшироқ қилиш тўғрисида ўзларининг фикрлари билан ўртоқлашдилар ва уларни «Schalke hilft» жамғармаси бошқарувчи директори Себастян Бунткирхен ва “Шалке 04” жамоаси сардори Омар Маскарел билан муҳокама қилдилар.

«Мен болалигимдан футболни яхши кўраман. Мен ушбу ажойиб ўйин ўйнашни ва футболда карера қуришни истаган ҳар бир киши учун бундай имконият бўлишини истардим. У миллати ва ирқи, ижтимоий мавқеи, жинси, моддий бойлигидан қатъи назар, ҳамма учун тенг имкониятларни тақдим этади. Футболнинг энг муҳим тамойиллари инсонпарварликнинг энг муҳим тамойилларидир. Дунё буни пандемия раҳм-шафқат ва ҳамдардлик қадриятларини янги босқичга кўтарган 2020 йилда айниқса кучли ҳис қилди», – дейди “Шалке 04” жамоаси сардори Омар Маскарел.

“Мен “Дўстлик учун футбол” дастурида 3 йилдан бери қатнашаман. Бу ерда биз нафақат футбол ўйнаймиз ва журналистика билан шуғулланамиз, бу энг муҳими эмас. Биз мулоқот қиламиз, янги дўстлар топамиз, ҳиссиётларимиз ва ғояларимиз билан ўртоқлашамиз. Биз ўзимиз ўрганамиз ва ўз мисолимизда муносабатларни ўрнатиш, қандай қадриятларга интилиш ва қандай қилиб тинчликда яшашни кўрсатамиз”, – дейди Покистондан келган ёш элчи, 15 ёшли Юсуф Моаззам.

Дастур ҳақида маълумот:

“Дўстлик учун футбол” халқаро болалар ижтимоий дастури “Газпром” ОАЖ томонидан 2013 йилдан буён амалга ошириб келинмоқда. Сўнгги етти мавсумда дастур 211 та мамлакат ва минтақаларни қамраб олди, 6 мингдан ортиқ иштирокчиларни бирлаштирди ва 5 миллиондан ортиқ тарафдорларини йиғди.

Дастур иштирокчилари – ёш футболчилар ва ёш журналистлар – 12 ёшли, шу жумладан ногиронлиги бор ўғил-қизлар. Турли мамлакатлар ва маданиятларнинг вакили бўлган ёш футболчилар аралаш жамоаларда бирлашадилар ва ўзларининг мисолида миллат, жинс ва жисмоний қобилиятлар бир жамоада ўйнашга тўсиқ бўлмаслигини намойиш этадилар. Ёш журналистлар Халқаро болалар матбуот марказида дастур тадбирларини ёритмоқдалар. Барча иштирокчилар Ёш элчилар мақомини оладилар ва ватанга қайтиб келгач, “Дўстлик учун футбол”да орттирилган тажриба билан ўртоқлашадилар ва умуминсоний қадриятларни – дўстлик, тенглик, адолат, соғлиқ, тинчлик, садоқат, ғалаба, анъана ва ор-номусни тарғиб қиладилар.

“Дўстлик учун футбол” УEФА, ФИФА, футбол федерациялари ва дунёнинг етакчи футбол клублари, халқаро хайрия фондлари, таниқли спортчилар, сиёсатчилар ва санъаткорлар томонидан қўллаб-қувватланади. Лойиҳа ижтимоий масъулият, спорт ва коммуникация соҳаларида кўплаб халқаро ва миллий мукофотларга, шунингдек, тарихдаги энг кўп миллатли футбол машғулотлари бўйича жаҳон рекордини ўрнатишга сазовор бўлди.

2020 йилда “Дўстлик учун футбол” онлайн тарзда ўтказилади. Махсус рақамли платформа ҳар қандай ёшдаги 10 мингдан зиёд ўйинчини бирлаштиради ва болалар учун халқаро мусобақалар учун базага айланади, шунингдек ҳар ким машқ қила оладиган, аралаш халқаро жамоаларда бирлашадиган ва севимли ўйинини “Футбол учун дўстлик учун” форматида уйидан чиқмасдан ўйнайдиган майдончага айланади.