Free ebooks Library zlibrary project

Бугун, 18 январь куни футзал бўйича Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси пойтахтимизда йиғинга киришди. Рустам Арипов бошчилигидаги терма жамоамиз илк машғулотини “Бунёдкор” академияси залида олиб борди.

Таъкидлаб ўтамиз, 24-29 январь кунлари Тожикистонда 19 ёшгача бўлган футзалчи қизлар ўртасида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси чемпионати бўлиб ўтади. Терма жамоамиз мазкур мусобақада иштирок этади. 22 январь санасида терма жамоамиз Душанбега йўл олади.

Қуйида бугунги машғулотдан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: