Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор, қўшни Туркманистон футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳсларига мезбонлик қилади.

Айни пайтда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик олиб бормоқда.

Футзалчиларимиз 10 январдан бошлаб пойтахтимизда йиғинга киришишди. Кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб борилмоқда. Дастлаб 10-19 январь оралиғида Тошкентда машғулотлар ўтказилади. Сўнгра 19-23 январь кунлари Озарбайжон пойтахти Бокуда йиғин ташкил этилади. Йиғин доирасида мазкур мамлакат миллий жамоаси билан 2 та ўртоқлик ўйини ҳам ўтказилади.

Қуйида терма жамоамизнинг машғулотидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: