Free ebooks Library zlibrary project

Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги Ўзбекистон U19 терма жамоаси қисқа танаффусдан сўнг яна машғулотларни бошлаб юборди. Октябрь ойида юртимизда ўтадиган U19 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз Тошкентдаги “Чиғатой” базасида йиғинни бошлади. Йиғин олдидан барча футболчи ва мураббийлар штаби тиббий текширувдан ўтказилди. Қуйида илк машғулотдан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U19 Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш маросими 18 июнь куни Осиё Футбол Конфедерациясининг Куала-Лумпур шаҳридаги бош қароргоҳида ўтказилади. Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги терма жамоамиз қуръа ташлаш жараёнида турнир мезбони сифатида 1-саватчадан ўрин олади. Ушбу саватчада шунингдек Саудия Aрабистони, Жанубий Корея ва Қатар вакиллари жой олган. Мазкур мусобақада ярим финалга чиққан 4 жамоа 

Батафсил

Осиё Футбол Конфедерацияси Жаҳон чемпионати-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичининг қолдирилган учрашувлари санасини маълум қилди. Ўзбекистон Футбол Aссоциациясига юборилган расмий хатга кўра, саралаш ўйинлари 8 октябрдан қайта старт берилади ва 17 ноябрь куни 2-босқич баҳсларига якун ясалади. 7-турни дам олиш сифатида ўтказиб юборадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралашдаги ўз юришини 13 октябрь куни Яманга 

Батафсил

Баҳрайнда ўтадиган U16 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қисқа танаффусдан сўнг яна машғулотларни давом еттирмоқда. Бугун Олим Шокиров мураббийлиги остидаги Ўзбекистин U16 терма жамоаси пойтахтимиздаги “Чиғатой” базасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Ўсмирлар терма жамоамизнинг бу галги машғулотларига 25 нафар футболчи жалб етилган. Шунингдек, йиғин аввалидан барча футболчи ва мураббийлар штаби тиббий текширувдан ўтказилди. 

Батафсил

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U19 терма жамоаси Осиё чемпионатига ҳозирлик жараёнини қисқа танаффусдан сўнг яна давом эттиради. Ёшлар терма жамоамиз 5-15 июнь кунлари пойтахтимизда йиғин ўтказади. Машғулотлар “Чиғатой” базасида ўтказилади. Йиғин олдидан барча футболчилар ва мураббийлар штаби тиббий кўрикдан ўтади. Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғинига жалб қилинган футболчилар рўйҳати:                                                                                № Ф.И.Ш. Туғилган йил Ампулуа 

Батафсил