Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор, Ўзбекистон У-15 терма жамоаси Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказиладиган CAFA U-15 турнирида иштирок этади.

Сервер Жепаров шогирдлари 10-16 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги «Чиғатой» стадионида машғулот ўтказишди.

Бугун вакилларимиз Тошкент-Душанбе ҳаво рейси орқали Тожикистонга йўл олдилар. 19-23 ноябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган турнир давомида ўсмирлар жамоамиз Эрон, Қирғиз Республикаси ва Тожикистон U-15 терма жамоалари билан баҳс олиб боради.