Бугун Тошкентда (Video Assistant Referee) видео ёрдамчи ҳакамлар тайёрлаш бўйича навбатдаги семинарга старт берилди. Мазкур семинар VAR тизими билан ишлайдиган ҳакамлар кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Семинарда мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудидан жами 60 нафар бош ҳакам ҳамда ёрдамчи ҳакамлар иштирок этишмоқда. Aмалий ва назарий маърузаларни ФИФA йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев олиб бормоқда. Ўқув жараёни 23 февралга қадар давом этади.

Ушбу жараёнда ҳакамлар VAR қайдномасини тўлдириш, учрашувлар давомида мазкур тизимдан қай тариқа самарали фойдаланиш бўйича зарур билим ҳамда кўникмаларга эга бўлишади.

Таъкидлаш жоиз, VAR тизими бўйича ишлаш учун ҳакамлар маълум белгиланган соатлар миқдорида таҳсил олишлари лозим бўлади. Ўзбекистонлик ҳакамларнинг мазкур йўналиш бўйича таҳсил олиш жараёни 9 ой давом этиши кўзда тутилган.