Free ebooks Library zlibrary project Встречайте 1win казино – место, где выигрывают. Надежное зеркало, удобный вход и промокоды помогут вам начать игру с максимальной выгодой! Discover the Phantom Wallet Extension—your secure and user-friendly tool for managing Solana assets. Enjoy seamless transactions and dApp access with ease!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол федерацияси собиқ президенти Мираброр Зуфарович Усмонов ўтган йилнинг 15 март куни, 71 ёшида вафот этган эди.

Ўз ишининг чин фидоийси сифатида катта ҳурматга сазовор бўлган Мираброр Зуфарович ўзбек футболининг ривожи йўлида улкан ишларни амалга оширганини миллий спортимиз жамоатчилиги асло унутмайди.

Мираброр Усмонов раҳбарлик йилларида миллий спортимиз, хусусан футбол Осиё қитъасида ўз обрў ва эътиборига эга бўлди. Жумладан, Ўзбекистон ёшлар ҳамда ўсмирлар терма жамоалари 5 бора Жаҳон чемпионатларида иштирок этишга муваффақ бўлди. Қолаверса, мамлакатимиз турли ёш тоифаларида 5 та Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Шунингдек, Мираброр Усмонов ташаббуси билан юртимизда мавжуд инфратузилма анча яхшиланди, бир нечта стадионлар, спорт иншоотлари барпо этилди.

Юрт спорти ривожи йўлидаги хизматлари учун Мираброр Зуфарович “Мехнат шухрати”, “Эл-юрт хурмати”, “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган эди.

Мираброр Зуфарович 2006-2017 йиллар мобайнида Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбари сифатида, 2013-2017 йилларда Миллий Олимпия қўмитаси, 2015-2018 йиллар давомида эса Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти сифатида самарали фаолият олиб борди.

Мираброр Усмоновнинг ўзбек футболи ривожи йўлида амалга оширган саъй-ҳаракатлари ва у кишининг ёрқин хотираси ҳамиша ёдга олинади.