U19 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлари Индонезия, Камбоджа ва Эрон жамоалари билан биргаликда A гуруҳидан жой олди. Мазкур маросимдан сўнг, U19 Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе қуръа натижалари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бироз аввал U16 Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, U16 Ўзбекистон Жанубий Корея, Aвстралия ва Ҳиндистон жамоалари билан биргаликда C гуруҳидан жой олди. Мазкур маросимдан сўнг, ўсмирлар терма жамоамиз бош мураббийи Олим Шокиров қуръа натижалари бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Юртимизда ўтадиган Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган U19 Ўзбекистон Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. 5 июнда старт олган “Чиғатой” базасидаги ушбу йиғинга мураббийлар штаби 23 нафар футболчи жалб этган. Бош мураббий Тимур Кападзе U19 Ўзбекистон терма жамоасининг тайёргарлик жараёни ва олдиндаги режалари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

U16 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. 5 июнда старт олган “Чиғатой” базасидаги ушбу йиғинга 25 нафар футболчи жалб этилган. Бош мураббий Олим Шокиров U16 Ўзбекистон терма жамоасининг тайёргарлик жараёни ва олдиндаги режалари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Олим Шокиров бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги “Чиғатой” базасида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда. Баҳрайн давлати мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган терма жамоамиз 15 июнга қадар машғулотларни давом еттиради. Эътиборингизга машғулотлардан тайёрланган видеолавҳани тақдим етамиз.