Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. Навбатдаги машғулот жараёни якунида терма жамоа устози ўз фикрларини билдириб ўтди.
Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси айни пайтда Туркияда ўқув-машғулот йиғини олиб бораётганидан хабарингиз бор. Терма жамоамиз 2 кун давомида Тошкентда машғулотлар ўтказгач, Туркияга йўл олган эди. Айни дамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда. 12 февралга қадар давом этадиган ушбу йиғин доирасида 5 та ўртоқлик ўйини ҳам ташкил этилади.
Бугун ЎФА анжуманлар залида Любинко Друлович иштирокида U-23 Осиё чемпионати якунларига бағишлаб матбуот анжумани ташкил этилди.
Тожикистонда 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида футзал бўйича “CAFA U-19 Girls’ Futsal Championship 2020” мусобақаси ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон аёллар U-19 терма жамоаси охирги учрашувини мезбонларга қарши ўтказиб 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Якунда футзалчи қизларимиз 12 очко жамрғарди ва 2-поғонани банд этди. CAFA U-19 Girls’ Futsal Championship 2020 5-тур. 29 январь. Душанбе. Тожикистон
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистонда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз 26 январдан бошлаб яна машғулотларга киришди. Айни пайтда терма жамоамиз кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда. Бугунги машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: