Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор, сўнгги йилларда юртимизда миллионлар ўйини бўлган футбол спорт турини оммавийлигини ошириш, мамлакат футболини соҳада ривожланган давлатлар билан рақобатлаша оладиган даражага олиб чиқиш бўйича қатор амалий ишлар тизимли равишда йўлга қўйилиб, бажарилиб келинмоқда. 2019 йил 4 декабрда “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони Ўзбекистонда профессионал футболни ривожлантиришнинг асосий 

Батафсил

Олим Шокиров мураббийлиги остидаги U16 Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда. Бугун ўсмирларимиз “Бунёдкор-2” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Aбдуқодир Хусанов, Aлишер Хайруллаев ва Сардор Хожибоев томонидан киритилган голлар терма жамоамиз вакилларига 4-2 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Назорат учрашуви U16 Ўзбекистон 4-2 “Бунёдкор-2” Голлар: Aбдуқодир Хусанов (3′, 41′), Aлишер Хайруллаев (26′), Сардор 

Батафсил

Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб бораётган U16 Ўзбекистон терма жамоаси назорат учрашувида “Бунёдкор-2003” вакилларига қарши майдонга тушди. “Бунёдкор” академияси майдонида ўтган баҳсда ўсмирлар терма жамоаси 2-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Сардор Хожибоев ҳамда Рустам Турдимуродов муаллифлик қилди. Назорат учрашуви U16 Ўзбекистон 2-0 “Бунёдкор-2003” Голлар: Сардор Хожибоев, Рустам Турдимуродов

Баҳрайнда ўтадиган U16 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ташкил этилмоқда. Бугун Олим Шокиров мураббийлиги остидаги ўсмирларимиз дастлабки машғулотларни ўтказди.

Ўзбекистон U19 Тошкентда ўтаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида Биринчи лига клуби билан назорат учрашуви ўтказди. Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги терма жамоамиз “Чиғатой” базасида Тошкентнинг “Нефтгазмонтаж” клубига қарши майдонга чиқди. Aслиддин Тоштемиров томонидан киритилган ягона гол якунда Ўзбекистон U19 вакилларига ғалаба олиб келди. Ўзбекистон U19 1-0 “Нефтгазмонтаж” Гол: Aслиддин Тоштемиров