Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳудудлардаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг футбол бўлимлари, футбол маҳорат мактаблари, ихтисослаштирилган футбол мактабларида мавжуд шарт-шароитларни яқиндан ўрганиш, уларнинг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш борасида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу мақсадда Республикамизнинг барча вилоятларида бу борадаги мавжуд вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқиш учун тузилган ЎФА ва спорт вазирлиги мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ эндиликда Тошкент шаҳрида бўлди ва пойтахтимизда болалар-ўсмирлар футболидаги шарт-шароит, камчиликлар билан атрофлича танишиб чиқди.

Пойтахтимизда айни пайтда 15 та БЎСМ ҳамда 1 та ИБЎСМ фаолият кўрсатмоқда. Мутахассислар барча болалар-ўсмирлар спорт мактаблари футбол бўлимларининг иш-жараёни, футбол тўгаракларининг зарур инвентарлар билан таъминланганлиги, мураббийларнинг замонавий методлар асосида машғулотлар олиб бораётганини ўрганди, болалар учун машғулот ва ўйинларга мўлжалланган майдонлар ҳолати ҳам кўздан кечирилди.

Шунингдек, Футбол маҳорати мактаби ва Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати фаолияти атрофлича ўрганиб чиқилди. Уларнинг 2020 йилда амалга оширилиши мўлжалланган режалари, мусобақалар тақвими билан ҳам яқиндан танишилди. Мутассаддилар билан мавжуд камчиликларни бартараф этиш, шарт-шароитларни янада яхшилаш бўйича суҳбатлар ҳам ташкил этилди.