Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябрь ва ноябрь ойларида ўтказади.
Ушбу баҳсларга муносиб тарзда тайёргарлик кўриш мақсадида, МТЖ учун сентябрь ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.
Мазкур йиғин доирасида Вадим Aбрамов мураббийлиги остидаги миллий терма жамоамиз Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади.
Тожикистон футбол федерацияси билан келишган ҳолда, ушбу учрашув 4 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши белгиланди.