Ўзбекистон футбол ассоциацияси ишчи гуруҳ ходимлари Фарғона вилоятидаги барча туман ва шаҳарлардаги бажарилиши зарур бўлган ишлар ҳамда мавжуд камчиликлар билан танишиб чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлашга қаратилган қатор тизимли ишлар ҳолати ўрганилди.
Иқтидорли футболчиларни етиштириб бериш, ҳудудда ушбу спорт турини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда болалар футболи ривожини таъминлаш бўйича зарур тавсиялар берилди. Шунингдек, ушбу ҳудудий муассасаларга спорт инвентарлари тақдим этилди.