2020 йил 16 март санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида режалаштирилган футбол бўйича барча мусобақалар вақтинча тўхтатилади.
Жумладан, ички мусобақалар билан бир қаторда турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг режалаштирилган халқаро ўртоқлик ва расмий ўйинлари ҳамда ўқув-машғулот йиғинлари ҳам вақтинча қолдирилди.
Ишонамизки, коронавирус тарқалишига қарши профилактика мақсадида амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар яхши самара беради ва ўзбекистонлик футбол мухлислари яқин вақт оралиғида яна катта футбол мусобақаларини кузатиш имконига эга бўлишади.