Тожикистонда 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида футзал бўйича “CAFA U-19 Girls’ Futsal Championship 2020” мусобақаси ўтказилди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон аёллар U-19 терма жамоаси охирги учрашувини мезбонларга қарши ўтказиб 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Якунда футзалчи қизларимиз 12 очко жамрғарди ва 2-поғонани банд этди.
CAFA U-19 Girls’ Futsal Championship 2020
5-тур. 29 январь. Душанбе.
Тожикистон U19 – Ўзбекистон U19 2:7
Голлар: Сўғдиёна Алламуродова (8, 29), Шахноза Қурбонова (19), Лайло Шодиева (20, 22), Мадина Ҳикматова (32), Шаҳризода Зайнитдинова (39).
Ўзбекистон U19 (Биринчи бешлик): 16. Севара Нуруллаева, 2. Илвина Камалиева, 3. Озода Ҳожиева, 6. Сўғдиёна Алламуродова, 8. Шаҳризода Зайнитдинова.
Захира: 1. Зарина Саидова, 12. Ангелина Полюшкевич, 4. Мадина Ҳикматова, 7. Шахноза Қурбонова, 9. Лайло Шодиева, 11. Нозима Эргашева, 13. Дурдона Бахтиёрова, 14. Марина Косникова.