Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.
Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси навбатдаги ўйинини гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Жанубий Корея термасига қарши ўтказади. Бугун терма жамоамиз Сонгхла шаҳридан Бангкокка етиб келди ва тушдан сўнг машғулот ўтказди.
Машғулот жараёни анча кўтаринки руҳда ўтди. Барча йигитлар бирдек қаттиқ меҳнат қилишди.
Қуйида машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: