Ўзбекистон футзал терма жамоаси қисқа танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттиради.
Баходир Aҳмедов мураббийлиги остидаги футзалчиларимиз бугун ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Олмалиқ шаҳрида жамланди.
Мураббийлар штаби 17-сентябрга қадар давом этадиган мазкур йиғинга 20 нафар футзалчини жалб этган.
Футзал терма жамоамиз Осиё чемпионати “C” гуруҳида Баҳрайн, Хитой ва Индонезия вакиллари билан кураш олиб боради. Мазкур чемпионатда муваффақиятли иштирок этган 5 та жамоа 2021-йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.