Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги ФИФА кунлари учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинган эди. Сречко Катанес мазкур ўқув-машғулотлар йиғинига чақириладиган футболчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.

Рустам Ашурматов виза билан боғлиқ муаммолар сабаб бу галги йиғинда иштирок этолмайди. Унинг ўрнига «Пахтакор» клуби аъзоси Марлен Чобанов жалб этилди.

Маълумот ўрнида, вакилларимиз бугун мазкур йиғин доирасидаги илк машғулотни ўтказишади. Машғулотлар «Пахтакор» стадионида соат 17:15 да бошланади ва унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ.