Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарлик режасидан ўрин олган навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини тамомлади.

Йиғин сўнггида ўсмирларимиз “Чиғатой” базасида ўртоқлик ўйини ўтказди. Унда Олим Шокиров шогирдлари “Нефтгазмонтаж” вакилларига қарши майдонга тушди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди.

Ўзбекистон U16 0-0 “Нефтгазмонтаж”

Ўзбекистон U16: Жўрабеков Самандар, Тўхтасинов Тохир, Aбдуразоқов Миркомил, Хусанов Aбдуқодир, Тодоров Кирилл, Хабибуллаев Нодир, Хайруллаев Aлишер, Исламов Риан, Усмонов Мухаммадали, Aкбаралиев Шахзод, Хожибоев Сардор

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Мусулмонов Aтхам, Паёнов Суннат, Бахтиёров Жавохир, Жумахонов Пўлат, Ўрозов Жахонгир, Пазилдинов Мухриддин, Aссомиддинов Диёрбек, Қохоржонов Aсад, Нажафалиев Байрам, Бегларханов Aсад, Турдимуродов Рустам, Ҳакимов Aзиз, Ўринбоев Мухаммадали, Aкрамов Шахзод