Free ebooks Library zlibrary project

Ушбу ҳафтада қитъамизда клублар миқиёсидаги Осиё чемпионлар лигасидан кейинги ўринда турадиган ОФК кубоги баҳслари ўтказилади.

Жумладан, эртага Тожикистон пойтахти Душанбеда “Хўжанд” (Тожикистон) – “Нефтчи” (Қирғизистон) қарама-қаршилиги кузатилади. ОФК кубоги-2020 плей-оффи жавоб ўйинига комиссар сифатида ўзбекистонлик Aҳмед Тиллаев тайинланди. Мазкур баҳс ҳамюртимиз учун ушбу мусобақадаги илк расмий ўйин бўлади.

 

 

ОФК кубоги-2020 плей-офф

“Хўжанд” (Тожикистон) – “Нефтчи” (Қирғизистон)

Жавоб ўйини | 26 февраль

Бош ҳакам: Аҳмед Файсал Муҳаммад Ал-Али (Иордания).

Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Тоҳир Муҳаммад Абу-Тоҳир, Абед Ал-Раҳмон Нажи Моҳаммад Оқил (Иордания).

Захира ҳаками: Муҳаммад Ҳасан Маҳмуд Арафа (Иордания).

Назоратчи: Окада Масайоши (Япония).

Комиссар: Аҳмед Тиллаев (Ўзбекистон).