Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига биноан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Aҳмедов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланиши маълум қилинди.

Ушбу фахрий унвонга сазовор бўлган Миллий терма жамоамиз сардори Одил Aҳмедов ўз таасуротлари билан ўртоқлашди.

Давлатимиз раҳбари мени ушбу фахрий унвон билан тақдирлаганларини эшитиб, бошим осмонга етди. Бизнинг меҳнатимизни шунчалик юқори қадрлаганлари учун миннатдорчилик билдираман.

Aлбатта, бу биз учун катта масъулият юклайди. Футболчилик фаолиятимда янада кўп ҳаракат қилиб, юртимиз довруғини дунёга кенг ёйилишига ўз ҳиссамни қўшишга доимо тайёрман.

Бўлажак муҳим учрашувларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори сифатида мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни Мустақиллик байрами билан табриклайман!