Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор, 8-октябр куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади. Шунингдек, 7 ва 9 октябрь кунлари футзал бўйича терма жамоамиз ҳам Эрон футзалчиларга қарши кураш олиб боради.

Ушбу учрашувларга ташриф буюрмоқчи бўлган ОAВ вакиллари махсус аккредитация орқали стадионга киришлари мумкин.

Пандемия шароити туфайли босма ёки интернет нашрларидан бир нафардан журналист ва фотограф, телевидения ходимларидан бир нафардан мухбир ва операторга бевосита стадиондан фаолият олиб боришига рухсат берилади.

Ўз нашрлари орқали спорт соҳасини ёритиб борадиган ОАВ вакиллари 4 октябрь соат 17.00 га қадар media@ufa.uz електрон почтасига учрашувга ташриф буюрадиган икки кишилик ходимлар рўйхатини юбориши сўралади.

Ушбу муддат ичида расмий тарзда хабар юбормаган ОAВ вакиллари МТЖ машғулотлари ва Ўзбекистон – Эрон ўртоқлик ўйинларига ташриф буюра олмайди.

Рўйхатдан ўтган ОAВ вакиллари мазкур аккредитацияларни 6 октябрь куни ЎФA биносидан олиб кетишлари мумкин.

Стадион ҳудудида санитария қоидалари, нормалари ва гигийена нормативларига амал қилиш сўралади.

ОФКнинг COVID-19 пандемия шароитида ўйинлар ташкил етиш протоколига мувофиқ, ОAВ вакиллари учун қуйидагилар тақиқланади:

– кийиниш хонасини суратга/тасвирга тушириш;
– ўйиндан аввал ва ўйиндан кейин футболчи ёки мураббий иштирокидаги “станд-ап” интервюлар;
– микст зонадан фойдаланиш;
– медиа марказдан фойдаланиш.

Ўйин куни фақатгина телетрансляция (HB) мухбири камида 2 метр ижтимоий масофа сақлаган ҳолда, иккала жамоа бош мураббийи ва футболчиларидан қисқа (“флеш”) интервю олишига рухсат берилади. Бунда мухбир тиббий ниқоб ва қўлқоп тақиши, стендли ёки узун тутқичли микрофонлардан фойдаланиши мажбурий ҳисобланади.

Ўйиндан аввал футболчиларни майдонга чиқиб келиш ва жамоавий суратга тушиш жараёнида ишлаш учун фақатгина расмий фотографга рухсат берилади.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида овоз ёзиб олиш қурилмаларини (диктофон, телефон ва бошқалар) мураббийлар олдидаги столга қўйиши тақиқланади. Бунда, стендли микрофонлардан фойдаланиш тавсия етилади.

Шунингдек, фотографларга анжуманнинг фақатгина дастлабки 5 дақиқаси давомида суратга олишига рухсат берилади.