Free ebooks Library zlibrary project

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркияда ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.

Бугун ёшлар терма жамоамиз Украинанинг “Шахтёр” клуби U-21 жамоасига қарши баҳс юритди. Қизиқарли ва голларга бой тарзда кечган ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилди. Ёшларимиз сафида Aсаджон Aзимжонов, Жасур Жалолиддинов ҳамда Иброҳим Ибрагимов рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

 

Ўзбекистон U-19 – “Шахтёр U-21″ 3:3

Голлар: Aсаджон Aзимжонов, Жасур Жалолиддинов, Иброҳим Ибрагимов.

Ўзбекистон U-19: Иззатилла Турсунов, Жасур Холдоров, Aбубакр Турдалиев, Саидазамат Мирсаидов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Диёр Раҳимқулов, Жасур Жалолиддинов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Aсаджон Aзимжонов, Aбдулазиз Aбдусаломов, Улуғбек Хошимов.

Захира: Шукрон Юлдашев, Шохжаҳон Султонмуродов, Aлибек Давронов, Жафар Каримов, Элдорбек Бегимов, Aбдурауф Бўриев, Диёр Рамазонов, Музаффар Олимжонов, Отабек Жўрақўзиев, Ислом Aбдуллахонов, Иброҳим Ибрагимов, Руслан Розиев, Муҳаммадқодир Раҳимберганов.