Free ebooks Library zlibrary project

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида 2004, 2005, 2006, 2007, 2008 ва 2009 йилда туғилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри профессионал футбол мактаблари жамоалари ўртасида “Ўзбекистон кубоги” ўтказилади.

Бугун ЎФА мажлислар залида мазкур турнирнинг 2009 йилларда туғилган болалар ўртасидаги баҳсларига қуръа ташланди.

Қуръа ташлаш маросими ўз якунига етгач, жамоалар бош мураббийлари ҳамда сардорлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда мазкур мусобақага олиб борилган тайёргарлик жараёнлари ва ўзаро ўртоқлик ўйинлари ҳақида фикр билдирдилар.

Шундан сўнг, эртанги учрашувда майдонга чиқадиган жамоаларнинг спорт кийимлари тўплами билан таништирилди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган мазкур мусобақа эртага старт олади. Турнирнинг барча ўйинлари YouTube орқали видео трансляция қилиб борилиши режалаштирилган.