Хабарингиз бор, ўзбекистонлик назоратчи ва ҳакамлар Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ташкил этиладиган Осиё чемпионлар лигаси баҳсларида фаолият олиб бориш учун таклиф этилганди.

ОФК инструктори Владислав Цейтлин ОЧЛ “Э” гуруҳи 4-туридан ўрин олган “Aл Райян” (Қатар) – “Aл Ваҳда” (БAA) ўйинига ҳакамлар назоратчиси этиб тайинланди.

Мазкур учрашув бугун Гоадаги “Жаваҳарлал Неҳру” стадионида Тошкент вақти билан соат 19.30 да старт олади.

Маълумот ўрнида, Владислав Цейтлин бунга қадар мазкур гуруҳнинг “Персеполис” – “Aл Ваҳда” ҳамда “Aл Ваҳда – Гоа” баҳсларида ишлаган эди.