Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида ОФК “B” лицензияси учун мураббийлик курсининг дастлабки модули якунланди.

24 нафар мураббий иштирок этган мазкур курсда Дмитрий Ким инструктор вазифасини бажарди. Олти кунлик ўқув-машғулотлар мобайнида интрукторга Владимир Коваленко ҳамда Даврон Қудратуллаев кўмаклашиб борди.

Ўқув курси давомида мураббийларга назарий ва жисмоний машғулотлар ўргатилди. Курс якуний имтиҳонларни муваффаққиятли топширган номзодлар ОФКнинг 3 йилга мўлжалланган мураббийлик бўйича “B” лицензиясини қўлга киритади.