Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши эртанги ўртоқлик учрашуви олдидан расмий машғулот ўтказди.

Игор Сергеев ўрнига чақирилган Темурхўжа Aбдухолиқов бугундан эътиборан МТЖ ихтиёрига қўшилди ва машғулотларда иштирок этди.

Миллий терма жамоамизга жалб этилган яна бир ҳамюртимиз Ислом Тўхтахўжаев бугун тунда Дубай шаҳрига етиб боради. Коронавирусга топширган тест жавоби чиққунга қадар футболчи меҳмонхонада “ўзини яккалаш” режимида бўлиб туради.

МТЖ аъзолари Сурияга қарши эртанги баҳсда оқ рангли либосда майдонга тушадиган бўлди. Сурия вакиллари эса қизил либосда ҳаракат қилади. Учрашув “Шаржа” стадионида Ўзбекистон вақти билан соат 20.00 да старт олади.