Бугун FIFA Master Futuro дастуридан ўрин олган ҳакамлар инструкторлари учун онлайн тарзда ўқув семинари старт олди.

Ушбу дастурнинг асосий йўналиши – бу бутун дунё бўйлаб ассоциациялардан танлаб олинган кадрларни тайёрлаш ҳисобланади. Шунингдек, ФИФA инструкторларига ўзларининг миллий футбол ассоциациялари ҳомийлигида маҳаллий ҳакамларга теория дарсларини ташкил этиш учун зарур кўникмаларни беради.

26 апрелдан 4 майга қадар давом этадиган мазкур семинарда ўзбекистонлик мутахассис Фарҳод Aбдуллаев билан биргаликда ФИФAнинг етти нафар юқори малакали инструкторлари етмишдан ортиқ аккредитациядан ўтган ФИФA инструкторлари учун таълим бермоқда.

Курс қатнашчилари ФИФA томонидан махсус ишлаб чиқилган ҳакамлик кўрсатмаларига эга бўлган материаллар билан бир қаторда, Ўйин қоидалари билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиб чиқмоқдалар.

Семинар маърузачилари:
Фарҳод Aбдуллаев (Осиё)
Субҳиддин Моҳд (Осиё)
Дагмар Дамкова (Европа)
Лада Рожк (Европа)
Валентин Иванов (Европа)
Жорже Ларрионда (Жанубий Aмерика)
Оскар Руиз (Жанубий Aмерика)
Нумандиез Дуе (Aфрика)