Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва «Ҳуахин-Жиззах» клубининг бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов “Йилнинг энг яхши футзал мураббийи” соврини билан тақдирланди. Унинг қўл остида Ўзбекистон футзал терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидан чиқа олди. Жамоа барча учрашувларда рақибларга муносиб қаршилик кўрсатди ва халқимизнинг меҳрига сазовор бўлди.

Футзал. Йил футзалчиси бўлишга номзодлар: Анасхон Раҳматов («Ҳуахин-Жиззах» ва Ўзбекистон футзал терма жамоаси) — Жаҳон чемпионати-2021 иштирокчиси, Олий лига-2020/21 бронза медали соҳиби Даврон Чориев («Ҳуахин-Жиззах» ва Ўзбекистон футзал терма жамоаси) — Жаҳон чемпионати-2021 иштирокчиси, Олий лига-2020/21 бронза медали соҳиби Равшан Элибаев («Локомотив» ва Ўзбекистон футзал терма жамоаси) — Жаҳон чемпионати-2021 иштирокчиси Дилшод Раҳматов («Ҳуахин-Жиззах» ва 

Батафсил

Футзал. Йил мураббийи бўлишга номзодлар: Шуҳрат Ташмедов («Пахтакор») — Ўзбекистон чемпиони 2020/21 Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва «Ҳуахин-Жиззах») — Жаҳон чемпионати-2021 иштирокчиси Аҳаджон Юсупов («Локомотив») — Ўзбекистон кубоги-2020/21 соҳиби.

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси қозоғистонлик футзалчиларга қарши учрашувда тўлиқ оқ рангда майдонга тушади, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади. Учрашув 18:00 да «Спорт» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14-15 декабрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Қозоғистон терма жамоаси билан 2 маротаба ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.