Биласиз, Осиё кубоги-2022 Саралаш босқич учрашувларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Беларусь мамлакатида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Бугун ушбу йиғин доирасида Баҳром Норсафаров шогирдлари Беларусь вакилларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

“Vitebsk” спорт мажмуаси мезбонлик қилган мазкур баҳсда аёллар терма жамоамиз дуранг натижа қайд этди. Жамоамизнинг ягона голига Людмила Карачик муаллифлик қилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Минск шаҳрида ўтган аввалги ўртоқлик ўйинида Эрон вакилалари рақиблик қилган эди. Терма жамоамиз устунлигида ўтган ушбу учрашувда ҳамюртларимиз 5-0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви

Беларусь 1-1 Ўзбекистон

Голлар: Карина Aлховик 14′ – Людмила Карачик 70′