Free ebooks Library zlibrary project

Осиё футбол конфедерацияси терма жамоалар ва клублар миқёсида бўлиб ўтадиган қитъа мусобақаларининг янги услубдаги логотипларни намойиш этди.

Янги кўриниш, янги рамзлар ўйин майдонларидан тортиб, телевизион кўрсатувлар ва ижтимоий тармоқларда мухлислар эътиборини жалб этишда муҳим омил дея баҳоланмоқда.

“Ребрендинг” ишлари учун ОФК эксклюзив ҳамкори Football Marketing Asia компанияси билан биргаликда 15 ой давомида изланиш олиб борди ва ўзига ҳос рақобатдош дизайнларни тақдим этди.