Ўзаро келишувга асосан ЎФА ва Эктор Купер ўртасидаги шартнома бекор қилинди

  • ЎФА
  • 23-09-2019
  • 3202

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртадаги мавжуд шартномани ўзаро келишувга асосан бекор қилишди.

2018 йилнинг август ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувига келган аргентиналик мутахассис бош жамоамизга 1 йилдан ортиқроқ муддат давомида устозлик қилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эктор Купер ҳамда унинг бошчилигидаги мураббийлар штабига Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва уларга келгуси фаолиятида омад тилайди.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan