Ўзбекистон МТЖ ФИФА рейтингида 3 поғона юқорилади

  • ЎФА
  • 14-06-2019
  • 1015
ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3 поғона юқорилаб, 82-ўриндан жой олди. Осиёда терма жамоамиз 10-ўринда бормоқда. 

ФИФА рейтингини ҳамон Бельгия терма жамоаси бошқармоқда. Франция 2-ўрин, Бразилия эса 3-ўринни эгаллаган. Осиёда эса Эрон терма жамоаси 1-поғонада.
 
Мана бу ҳавола орқали ФИФАнинг тўлиқ рейтинги билан батафсил танишишингиз мумкин.
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan