Бугун Ўзбекистон терма жамоаси КХДРга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

  • ЎФА
  • 07-06-2019
  • 777
 
Бугун 7 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Халқ Демократик Республикаси терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув соат 20:00да "Миллий" стадионда бошланади. Мазкур ўйинни туркманистонлик Чоримурод Қурбонов бошқариб боради. Унга ён қанотларда Полвон Полвонов ва Аҳмад Бегназаров ёрдам беришади.
 
Барча мухлисларни миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун "Миллий" стадионига чорлаб қоламиз!
 
Ўртоқлик ўйини
7 июнь, "Миллий" стадиони
Ўзбекистон - КХДР
Бош ҳакам: Чоримурод Қурбонов 
Рефери ассистенти: Полвон Полвонов 
Рефери ассистенти: Аҳмад Бегназаров
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan