Эктор Купер миллий терма жамоага жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Таркибда янги номлар бор

  • ЎФА
  • 27-05-2019
  • 3942
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 май - 12 июнь кунлари навбатдаги йиғин ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мазкур йиғин доирасида терма жамоамиз аъзолари учта ўртоқлик ўйини ўтказишади. 2 июнь куни сафарда Туркия билан, 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентда КХДР ва Сурия билан куч синашамиз.

Эктор Купер мазкур ўйинларга миллий терма жамоа таркибига жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан қуйидаги 25 нафар футболчи жой олган:
 
Дарвозабонлар:
Санжар Қувватов («Пахтакор») 
Илёсов Жавоҳир («Локомотив») 
Суюнов Элдор («Пахтакор») 
Эргашев Ботирали («Динамо») 
 
Ҳимоячилар:
Кримец Егор («Пахтакор») 
Исмоилов Анзур («Локомотив») 
Турсунов Достонбек (“Ренофа Ямагучи”, Япония)  
Тўхтахўжаев Ислом («Локомотив») 
Зотеев Олег («Локомотив») 
Сайфиев Фаррух («Пахтакор»)
Комилов  Акромжон («Пахтакор») 
Ҳошимов Даврон (“Локомотив” )
Алижонов Ҳожиакбар («Пахтакор») 
 
Ярим ҳимоячилар:
Ҳамробеков Одилжон («Пахтакор») 
Аҳмедов Одил («Шанхай СИПГ», Хитой)
Мусаев Фозил (“Жубило Ивата” Япония)
Алибоев Икром («Сеул», Жанубий Корея)
Урунов Остон («Навбаҳор») 
Машарипов Жалолиддин («Пахтакор») 
Ибрагимов Достон («Бухоро»)
Рўзиев Қувондиқ  («Қўқон-1912»)
Мирзаев Сардор  («Локомотив»)
 
Ҳужумчилар:
Шомуродов Элдор («Ростов», Россия)
Сергеев Игорь («Пахтакор») 
Абдухолиқов Темурхўжа («Локомотив»)

Легионерлардан Достон Турсунов ва Икром Алибоев Туркияга қарши ўйинда иштирок эта олишмайди. Улар ўз клублари таркибида миллий чемпионат ўйинларни ўтказиб, 3 июнь куни Ўзбекистонга етиб келишади. Кейин терма жамоа билан биргаликда КХДР ва Сурияга қарши ўйинларга тайёргарлик кўришади. 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan