Туркия - Ўзбекистон ўртоқлик ўйинига ташриф буюрадиган мухлислар учун ЎФА томонидан бепул чипталар тақдим қилинади

  • ЎФА
  • 25-05-2019
  • 1280
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Туркияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Мухлислар ўртасида мазкур ўйинга қизиқиш катта экани ҳеч кимга сир эмас. Бу Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Туркияга қарши ўз тарихидаги биринчи ўйини бўлади.

Ана шу тарихий ўйинда миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб туриш учун айни кунларда Туркияда хизмат сафарида бўлиб турган ёки меҳнат фаолияти олиб бораётган барча ватандошларимизни Аланья шаҳридаги "Alanya stadium" ўйингоҳига чорлаб қоламиз. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Туркия - Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрадиган ўзбекистонлик мухлислар учун 100та чипта бепул тақдим қилинади. Чипталарни Туркиядаги ўзбекистонлик  мухлислар 1 июнь куни "Sense hotel" меҳмонхонасидан олиб кетишлари мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, ўйин 2 июнь куни "Alanya stadium" ўйингоҳида маҳаллий вақт билан соат 21:00да (Тошкент вақти билан соат 23:00да)бошланади.
 
 Батафсил маълумот учун қуйдига телефон рақамига телеграм ижтимоий тармоғи орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +998935729737 
 
Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз!  
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan