Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испаниядаги йиғин давомида 3та назорат учрашуви ўтказади 

  • ЎФА
  • 09-02-2019
  • 1441
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида Токио-2020 олимпиадасига йўлланма берувчи Осиё чемпионати саралашида қатнашишидан хабарингиз бор.

Мана шу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг 14-25 февраль кунлари Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида йиғин ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Йиғин давомида терма жамоамиз 3та назорат учрашувида майдонга тушади. Жумладан, 16 февраль куни Любинко Друлович шогирдлари Австриянинг "ВСГ Ваттенс" клубига қарши майдонга тушишади. 19 февралда эса "Реал Мурсия А" жамоаси билан куч синашишади. 21 февралда эса "Локомотив Тбилиси" жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

16 февраль 
Ўзбекистон ОТЖ - "ВСГ Ваттенс"

19 февраль
Ўзбекистон ОТЖ - "Реал Мурсия А" 

21 февраль
Ўзбекистон ОТЖ - "Локомотив" Тбилиси
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan