Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Жанубий Корея - Қатар учрашувини Равшан Эрматов бошқаради

  • ЎФА
  • 23-01-2019
  • 853
Аввалроқ, ҳамюртимиз Равшан Эрматов 24 январь куни Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Хитой - Эрон учрашувида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти сифатида ишлаши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

25 январь куни бўлиб ўтадиган Жанубий Корея - Қатар учрашувига Равшан Эрматов бош ҳакам сифатида тайинланди. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам - Ма Нинг (Хитой).
VAR - Паоло Валери (Италия), Муҳаммад Тақи бин Жаҳарий (Сингапур) ва Фу Минг (Хитой).
 
Жанубий Корея - Қатар учрашуви 25 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan